Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Излаган имкон топар: Иссиқхонанинг ҳаражатлари икки карра камайди
2024-10-07 11:35:27 213
Қўштепа туманидаги “Хумдон” маҳалласида ҳам аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ва эл дастурхони учун арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кенгайтиришда қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Қурбонали Мадалиев ҳам кафтдек ердан унумли фойдаланиб қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга астойдил киришганлардан саналади.
Қурбонали маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва кўмаги билан имтиёзли кредит олиб 35 сотих ерга иссиқхона барпо этди. Ҳаражатни камайтириш даромадни орттириш учун ҳаракат қилган тадбиркор дастлабки йили олинган даромадидан иссиқхонага замонавий иситиш мосламаси ўрнатди ва кўчатларни томчилатиб суғоришга мослади. Натижада ҳаражатлар икки карра камайди.
Ҳозирда 8 та ишчи ўрни яратилди. Қиш дастурхони учун экилган помидорлар гуллаш арафасида. Декабрь ойи бошида пишиб етиладиган помидорлар халқимиз учун ички бозорга қолаверса Қирғизистон ва Россия давлатларига экспорт қилинади.