Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Гиёҳвандликка қарши курашиш “Долзарб ойлик” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
2024-10-07 11:21:30 157
Гиёҳвандликка қарши курашиш “Долзарб ойлик” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги вилоят бошқармаси туман бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ва Қўштепа тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси ходимлари иштирокида гиёҳвандликка қарши курашишга оид маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Лангар” шифохонаси ходими Хамидулло Шодмонов ва “Ҳазрати Мавлоно” жоме масжиди имом хатиби Аъзамхон Усмоновлар томонидан гиёҳванд моддаларнинг салбий оқибатлари, қолаверса у инсоният келажагининг кушандаси эканлиги ва ушбу иллатнинг олдини олиш тўғрисида сўз юритилди.