Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Гиёҳвандлик иллат
2024-10-07 11:02:46 139
Қўштепа туманида гиёҳвандликка қарши курашиш “Долзарб ойлик” доирасида идоралараро комплекс тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан бугун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида гиёҳвандликка қарши курашишга оид маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўз олган мутахассислар томонидан гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддалар гирдобига тушганларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда фактлар асосида тушунтирилди.