Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тадбирда гиёҳвандлик иллатининг оқибатлари ҳақида маълумот берилди

×

 2024-10-05 17:42:19    320

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида гиёҳвандликка қарши курашиш “Долзарб ойлик” доирасида ташкил этилган тадбирда  мутахассислар томонидан гиёҳвандлик иллатининг оқибатлари ҳақида ота-оналарга маълумот берилди. 

Шу билан бирга, гиёҳвандлик, тамаки ва алкогол моддалар гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда фактлар асосида, кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтириш берилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган ўқувчилар учун “У ўлмади аммо тирик ҳам эмас” номли видео фильм намойиш этилди.