Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Нуронийлар эъзозимизда: ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ

×

 2024-10-04 16:43:11    387

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” сифатида нишонланади ва ҳафталик доирасида ёши улуғ кексалар, нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ибрат мактабини кенг тарғиб этиш мақсадида турли маънавий ҳамда маърифий тадбирлар амалга оширилади.

Ушбу ҳафталик доирасида “Нуроний” жамғармаси Қўштепа туман бўлими томонидан ҳам жойларда кўплаб тадбирлар ташкилланмоқда.  

Бугун ана шундай тадбирлардан бири “Қўша қариш саодати” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Эзгу лойиҳа доирасида туман ҳокими ўринбосари М.Юлдашева, ҳоким маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлимининг масъуллари туманнинг “Лангар” маҳалласида истиқомат қиладиган ана шундай ибратли оила соҳиблари – Мавлоновлар хонадонида бўлдилар. 

45 йилдан буён биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган Абдуллажон ота Мавлонов ҳамда Юлдузхон она Мавлонова ибратли ҳаёт йўллари, фарзандлар тарбияси билан маҳалла ва туманда ҳурмат-обрўга эга.

Нафақат маҳаллада, балки туманда ҳам кўплаб инсонлар танийдиган шифокорлар бугун 6 нафар фарзанд, 12 набира ва 3 эвара иззат-икромида бахтли ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдалар.

Йўқлов давомида хонадон соҳибларига туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда уларнинг яқинлари томонидан ана шундай узоқ йиллик ибратли фаолияти ва турмуши учун миннатдорчилик билдирилди.