Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ёшларга гиёҳвандлик иллатининг оқибатлари ҳақида маълумот берилди

×

 2024-10-04 11:14:03    394

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги 3-умумтаълим мактабида гиёҳвандликка қарши курашиш “Долзарб ойлик” доирасида ташкил этилган тадбирда гиёҳвандлик иллатининг оқибатлари ҳақида маълумот берилди.  

Мактаб директори М.Қодиров, ММИБДЎ М.Асқаров, маҳалла профилактика инспектори Д.Абдураимов ва “Хумдон” МФЙ ёшлар етакчи С.Ғаниевлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига, саломатлигига берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ёшларни гиёҳвандлик ва оғуфурушликдан ҳамда турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш энг долзарб вазифа экани алоҳида таъкидланди.   

Шу билан бирга, гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддалар гирдобига тушган ёшларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда фактлар асосида, кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтириш берилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган ўқувчилар учун “У ўлмади аммо тирик ҳам эмас” номли видео фильм намойиш этилди.