Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Гиёҳвандлик-умр заволи
2024-10-04 09:45:12 241
Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” доирасидаги тадбирлар Қўштепа туманида ҳам ҳар бир таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда ўзига хос тарзда, юқори савияда ўтказилмоқда.
Жумладан, тумандаги 20-мактабнинг 11-синф ўқувчиларининг бу галги маънавият соати ҳам ушбу ойлик доирасида ўтказилди.
“Гиёҳвандлик-умр заволи” деб номланган маънавият соатида профилактика инпектори А.Фармонов иштирок этди.
Тадбирда ёшларимизга гиёҳвандлик, кашандалик, психатроп дори воситаларини истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида тушунчалар берилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, миллий қадриятларимизни эъзозлашга ўргатиш билан биргаликда бу каби иллатларга қарши кураш асосий мақсадимизга айланиши тўғрисида айтиб ўтилди.
Шунингдек, дарс давомида гиёҳвандликнинг салбий иллатлари, келтириб чиқариши мумкин бўлган оғир оқибатлар акс эттирилган видеоролик ҳам намойиш этилди.