Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида семинар ўтказилди
2024-10-03 13:16:29 184
Аср вабоси дея аталган гиёҳвандлик иллати бутун дунёда авж олиб, минглаб одамнинг ёстиғини қуритмоқда, юзлаб оилани мураккаб вазиятга солиб қўймоқда. Шу боис ҳам бу иллатга қарши курашиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги барча мактаб ва касб-ҳунар мактабларининг ёшлар тарбиясига масъул ўқитувчилари, шунингдек, ташкилотлардан масъул ходимлар иштирокида гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” доирасида семинар ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган туман тиббиёт бирлашмасининг ходими А.Сиддиқов, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мадаминов, “Ғанижон ота” жоме масжиди имом ҳатиби Д.Қорабоев, 14-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари У. Ахмедовлар мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига, саломатлигига берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Ёшларни гиёҳвандлик ва оғуфурушликдан ҳамда турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш энг долзарб вазифа экани алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, мутахассислар гиёҳвандлик, тамаки ва алкоголь моддалар гирдобига тушганларнинг организмидаги салбий ўзгаришлар, уларнинг умумий соғлиғига, жумладан наслга, мия ва юрак, қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга, онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиши ҳақида таҳлилий маълумотлар ва фактлар асосида, кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтирдилар.
Қолаверса, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган қонуний чоралар ҳамда гиёҳвандлик билан боғлиқ оқибатлардан хабардор бўлиш муҳимлиги таъкидланиб, гиёҳвандлик иллатининг оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида “Долзарб ойлик” доирасида ҳамда доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда ўзига хос тарзда, юқори савияда ўтказилишига келишиб олинди.