Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Томорқа – кони фойда, орзу-ҳавас манбаи
2024-10-02 16:59:01 265
Қўштепа туманидаги “Пахтакор” маҳалласининг аҳолиси кўп йиллардан буён эрта баҳорда томорқасига картошка, помидор, бодринг, пиёз, булғор қалампири, карам ва бошқа сабзавот маҳсулотлари билан бирга қулупнай ҳам экиб парваришлаб келишмоқда. Бугун ўттиздан ортиқ хонадон томорқасида албатта, қулупнай етиштирилаётганини кўриш мумкин.
Миришкор деҳқон Абдурашид Маматалиевни олсак, ҳовлиси этагидаги 6 сотихга етадиган томорқасини яшнатиб қўйганидан баҳри-дилингиз очилади. Қолаверса у қўшимча ерда олти йил муқаддам хориждан келтирилган серҳосил қулупнай ҳам етиштирмоқда.
Абдурашид Маматалиевнинг таъкидлашича қулупнайдан йил бўйи даромад олиш мумкин экан. Бу йилги ҳосил ҳам анча баракали бўлди.
– Қулупнай етиштириш ўзига хос тажриба ва билим талаб этадиган, ўта нозик иш – дейди Абдурашид Маматалиев. – Қулупнайнинг “Қора марварид” навини экиб парваришлаяпмиз. Бу навни афзаллик томони йил бўйи даромад олишингиз мумкин. Мана, сентиябр ойида ҳам 12 миллион сўм даромад олдик. Ҳали далада ҳосил мўл.
Дарҳақиқат миришкор деҳқоннинг таъбири билан айтганда, томорқа – кони фойда, орзу-ҳавас манбаи. Ҳеч нарсага зориқмай деган киши борки, томорқасини қаровсиз ташлаб қўймаслиги керак.