Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда

×

 2024-10-02 08:36:17    241

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз пахта далаларида шу кунларда йиғим-терим авж палласига кирди. Барча фермер хўжаликлари даласида пахта терими уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Оппоқ пахта хирмонлари кун сайин осмонга бўй чўзмоқда. Қўштепаликлар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, ғалаба марраси сари дадил интилмоқдалар.

Пахта йиғим-теримида уюшмаган аҳоли вакиллари – опа-сингилларимиз фаол қатнашмоқдалар. Илғор теримчилар мунтазам равишда фермерлар, ҳокимят вакиллари, хомийлар томонидан рағбарлантириляпти.

Шу кунларда “Истиқбол” маҳалласи ҳудудида ҳам пахта терими жадал суръатда давом этмоқда. “Хамидуллаев Рисқитилло” фермер хўжалигида пахта мавсумида иштирок этаётган теримчи опа-сингилларимиз маҳалла масъуллари томонидан рағбатлантирилди.

Рағбат теримга барака киритади. Ана шундай рағбатлантиришлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.