Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мукофот муборак бўлсин!

×

 2024-10-01 19:06:38    297

PDF юклаш
Чоп этиш




Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона шаҳрида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вилоят халқ таълими тизимида узоқ йиллар ишлаган, соҳада фаол ва фидойи бўлган фахрийлар ва энг намунали иш ташкил қилган ўқитувчилар иштирокида бўлиб ўтган байрам тадбирида таълим тизимининг барча жабҳаларида энг намунали иш ташкил қилган ўқитувчиларнинг бир гуруҳига “Халқ таълими фидойиси” ва "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари топширилди.

Тақдирланганлар орасида туманимиздаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқитувчиси Моҳирахон Аҳмадбекованинг борлиги бизни қувонтирди. Таълим соҳасида узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнатлари учун Моҳирахон "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланди.

Барча тумандошларимиз номидан Моҳирахон Аҳмадбековани табриклаймиз!