Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фоторепортаж: Қўштепада “Ўқитувчи ва мураббийлар куни“ байрами кенг нишонланди

×

 2024-09-28 13:34:34    240

PDF юклаш
Чоп этиш


1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бугун Қўштепа туманидаги “Волидам” тўйхонасида туман байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокими Анваржон Абдуллаев, туман секторлари раҳбарлари, туманимиздаги касб-ҳунар мактаблари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларида самарали меҳнат қилиб келаётган 300 нафарга яқин илғор устоз-мураббийлар, фахрийлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Ўзининг машаққатли меҳнати, ижодий салоҳияти билан жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчи-мураббийларни, нуроний устоз-фахрийларни табриклаш учун сўз олган туман ҳокими Анваржон Абдуллаев барча ўқитувчи ва мураббийларни самимий муборакбод этиб, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ таълимига алоҳида эътибор берилаётганлигини, бундан педагоглар ниҳоятда мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда бугунги кунда таълим тизимининг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва мураббийлар, шунингдек меҳнат фахрийларнинг катта гуруҳи туман ҳокимининг ташаккурномалари ва туман ММТБ касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, гўзал тароналар эса ўйин-кулгуларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.