Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
100 нафардан зиёд ҳашарчилар рағбатлантирилди (фото)
2024-09-27 15:25:20 251
Қўштепа туманидаги “Fergana global textile” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери жорий йилда 1687 гектар майдондан 6369 тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган. Қолаверса, 4 та пахта териш машинасини мавсумда иштирок этаётгани ҳам муҳим самара беряпти.
Шу кунларда минг машаққат, катта сарф-ҳаражат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини тезроқ йиғиб-териб олиш, шартнома режасини бажариш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда. Хусусан, пахта-тўқимачилик кластери аъзолари билан бирга уюшмаган аҳоли вакиллари ҳам “оқ олтин”ни йиғиб олишда астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Бугун тушлик маҳали кластер аъзолари ва ҳашарчилар учун туман Маданият бўлими томонидан мусиқий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Абдуллаев ва туман прокурори А.Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.
Тадбир давомида сектор раҳбарлари иштирокида пахта теримида иштирок этаётган 100 нафардан зиёд ҳашарчилар рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, бир неча йилдан буён кластерда ишлаб нафақа ёшига етган сувчи У.Ҳакимовга миллий урф-одатларимизга кўра тўн-дўппи кийдирилиб, белига атлас чорси боғланди ва эсдалик совғаси топширилди.
Тушлик маҳали ташкил этилган тадбирда ҳашарчиларимиз Қўштепанинг хушовоз хонандалари С.Азимов ва М.Қосимовларнинг қўшиқларидан баҳраманд бўлишди. Бундай эътибордан барча бирдек мамнун бўлди.