Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Қўштепа туманидаги инвестиция дастуридаги корхоналар фаолияти билан танишди

×

 2024-09-27 11:03:06    37

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мамажонов Қўштепа туманига ташриф буюриб инвестиция дастуридаги корхоналар фаолияти билан танишиб, муаммоли  лойиҳаларни ўрганди.

Н.Мамажонов дастлаб “Қумтепа” маҳалласида қуриб битказилган “Gren park product” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳасини кўздан кечирди. Қиймати 5,0 миллиард сўмни ташкил этган ушбу лойиҳа 2024 йил давомида қуриб битказилган.

Шундан сўнг, “Сармазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шарқ равон” МЧЖ томонидан қуриб битказилган қиймати 10,0 миллиард сўм бўлган поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ташкил қилиш лойиҳаси ўрганилди. Ҳозирда ушбу лойиҳада 100 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Вилоят ҳокими ўринбосари, “Ризо метал” МЧЖ томонидан туманда барпо этилган мих, шруп ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ҳам бориб кўрди. Корхона томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида 500,0 минг доллар тадбиркор ўз маблағларидан амалга оширилган.

Туманининг “Ўқчи” маҳалласи ҳудудида қуриб битказилган “Isfayramsoy export savdo” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган музлаткичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Қиймати 6,0 миллиард сўмни ташкил этган ушбу лойиҳа,  2024 йил давомида қуриб битказилган.

Бундан ташқари қўштепалик ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер майдонларига экилган  маҳсулотлар ҳам кўздан кечирилди.