Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ташриф
2024-09-26 21:41:01 148
Қўштепа туманига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари С.И.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ дастлаб “Нурафшон” маҳалласи ҳудудидаги саноатчилар мавзесида бўлиб, кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёни билан танишди. Пудратчи, лойиҳачи ҳамда буюртмачиларга объектларни сифатли ва вақтида топшириш чораларини кўриш буйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Қумтепа” маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ “маҳалла еттилиги” билан суҳбатлашди. Ҳудуд инфратузилмасидаги ўзгаришлар ва режадаги ишлар борасида сўз юритилди ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ тумандаги Халқ қабулхонасида ҳам бўлиб, қабулхона фаолияти, шунингдек фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, жойлардаги муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар билан яқиндан танишиб, ўз тавсияларини беришди.