Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида тадбиркорлар иштирокида ўқув семинар ташкил этилди

×

 2024-09-26 15:42:04    56

PDF юклаш
Чоп этиш




Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ республика масъул ходими А.Хасанов, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ вилоят ҳудудий вакили Э.Мақсудов ва “Марказий банк” Фарғона вилояти Бош бошқармаси вакили А.Акбаралиевлар бошчилигида ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлар ва маҳалладаги ҳокими ёрдамчилари иштирок этишди.

Семинар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2024-йилдаги ПҚ-312-сонли "“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 12.08.2024-йилдаги ПФ-109-сонли "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони мазмун моҳияти, ҳамда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан мижозларга тавсия этиладиган бизнес учун лизинг (техника ёки ускуналарни сотиб олиш учун 1,5 млрд. сўмгача), экспортёрларга револвер кредити (1,5 млрд сўмгача экспортёрларга револвер кредит), тадбиркорлик учун мақбул кредит (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун 1,5 млрд. сўмгача), бизнесни бошлаш ва кенгайтириш учун (1 млрд. сўмгача саноат, хизмат, савдо ва бошқа йўналишларга), лойиҳани амалга ошириш учун кредит (тадбиркорлик фаолиятини 500 млн сўм билан ташкил этиш), револвер кредит (асосий восита ва айланма маблағ учун 150 млн. сўмгача), гаровсиз кредит (бизнесни бошлаш ва кенгайтириш учун 100 млн. сўмгача) ҳақида тушунчалар берилди.