Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида пахта йиғим-терими қизғин паллада

×

 2024-09-26 13:36:09    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз пахта далаларида шу кунларда йиғим-терим авж палласига кирди. Барча фермер хўжаликлари даласида пахта терими уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Оппоқ пахта хирмонлари кун сайин осмонга бўй чўзаяпти. Қўштепаликлар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, ғалаба марраси сари дадил интилмоқдалар.

Шу кунларда маҳаллалардаги меҳнат билан банд бўлмаган фуқаролар, уй бекалари, нуронийлар ҳамда кўнгиллилар пахта йиғим-терим ҳашарида фаол  иштирок этмоқдалар. “Хорманглар!”га чиққан маҳаллаларнинг масъуллари томонидан эса илғор ҳашарчи ва теримчилар эсдалик совғалари ҳамда ёғ маҳсулоти билан рағбатлантириб борилмоқда.