Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” нинг туман босқичи бўлиб ўтди

×

 2024-09-26 13:06:11    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт ўйинларининг жорий этилиши маҳаллаларда, аҳолининг кенг қатлами орасида оммавий спорт ҳаракати янги босқичга чиқишини таъминлаш билан бирга иқтидорли ёшларни саралашда қўл келмоқда.

Хусусан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда гандбол бўйича бошланган уч босқичли “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” мусобақалари ҳам баркамол авлод вакилларининг энг эътиборли оммавий спорт тадбири сифатида эътироф этилмоқда.

Айтиш лозимки, айни кунларда Қўштепа туманидаги мавжуд маҳалларда кубокнинг дастлабки босқич беллашувлари кўтаринки тарзда уюштирилди. Спортчиларнинг ғалабага бўлган иштиёқи эса ўйинларни янада муросасиз ўтишини таъминламоқда.

Жумладан бугун тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида гандбол бўйича “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” нинг туман босқичи бўлиб ўтди. Секторлар кесимида ўтказилган мусобақада “Файз”, “Карнайчи”, “Гармдон” ва “Каттаболтакўл” МФЙ ёшлари ўзаро куч синашди.

Мусобақада “Файз” маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.