Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Излаган имкон топар
2024-09-26 10:21:58 146
Қўштепа туманидаги “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Махбубахон Хакимова ўз хонадонида миллий ҳунармандчилик йўналишимизда чорси тикиш фаолиятини йўлга қўйди. Унинг ишини кўрган қўни-қўшнилари ҳам чорси тикишга қизиқиб қолишди ва Махфузахонга шогирд бўлишди. Махфузахон шогирдлари билан ички бозорга чорси тикишни йўлга қўйди. Лекин бозорга кўпроқ маҳсулот етказиб бериш учун кўпроқ хом ашё керак эди. Шу сабаб Махфузахоннинг фаолиятида хом ашё ҳарид қилиш масаласида муаммо пайдо бўлди. Шундан сўнг у ёрдам сўраб маҳалла ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилди.
Ҳоким ёрдамчиси тадбиркор аёлнинг таклифини қўллаб-қувватлади ва хом ашё харид қилиши учун банкдан 10 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Ҳозирда Махбубахон Хакимова фаолиятини кенгайтириб, миллий ҳунармандчилик йўналишидаги ишини давом эттирмоқда. Маҳалладаги ўзи сингари ишсиз аёллар билан буюртма асосида ички бозорга чорси тикиб келмоқда.
Келажакда у ўз фаолиятини янада кенгайтириш ва уста-шогирд анъаналарини ҳам давом эттириш ниятида.