Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳорманг, пахтакорлар!
2024-09-26 09:54:51 72
Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терими мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда. Айниқса пахта ҳосилини йиғиб олишда опа-сингилларимизнинг ўрни катта.
Қўштепа туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Д.Холиқов ва маданият бўлими ходимлари “Дўрмон” ММТП ҳудудидаги “Яхши ният” фермер хўжалиги далаларига ташриф буюришди.
Теримчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида тушлик маҳали мусиқий тадбир ташкил этилди. Теримчи опа-сингилларимиз Қўштепанинг хушовоз хонандаси С.Азимовнинг жонли қўшиқларидан бахраманд бўлишди.
Тадбир давомида меҳмонлар пахтакорларга хорманг, дея теримда энг юқори натижаларни қайд этаётган теримчиларга эсдалик совғаларини топширдилар. Бундай эътибордан теримчилар жуда мамнун бўлдилар.