Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида “сурункали алкоголизм” касаллиги билан рўйхатда турган шахслар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

×

 2024-09-25 19:46:00    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “сурункали алкоголизм” касаллиги билан жами 138 нафар бемор рўйхатга олинган. Ушбу шахсларни иш билан таъминлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда спорт тўгаракларига жалб қилиш орқали уларнинг ғайриижтимоий турмуш тарзига чек қўйиш ва келгусида ушбу шахслар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида, туман прокурорининг ташаббуси билан барча “сурункали алкоголизм” касаллиги билан рўйхатга олинган шахслар учун тумандаги “Маданият маркази”да бепул тиббий кўрик ва “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Тадбир давомида “сурункали алкоголизм” касаллиги билан рўйхатда туриб, ишсиз бўлган 5 нафар шахслар иш билан таъминланди,
14 нафарига ҳуқуқий масалада маслаҳатлар берилди. Уларнинг 4 нафари мажбурий ва 2 нафари ихтиёри даволанишга юборилди. 9 нафари спорт  тўгарагига жалб қилинди ва 1 нафарига жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун пул маблағи ажратилди.