Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман раҳбари пахта йиғим-теримини ташкил этилиши жараёни билан танишди
2024-09-25 18:52:05 102
Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари бугун ҳудудларда бўлиб пахта йиғим-теримини ташкил этилиши жараёни билан танишди.
Жорий йилда қўштепалик пахтакорлар жами 6 минг 790 гектар майдондан 24.6 минг тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган. Қолаверса, 6 та пахта териш машинаси мавсумда иштирок этаётгани муҳим самара беряпти.
Сектор раҳбарлари томонидан “Бахт Йўлдош Охун” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримини ташкил этилиши кўздан кечирилди. Фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида қўл меҳнати улушини камайтириш, теримни механизациялашган шаклда ташкил қилиш мақсадида пахта териш машинасида ҳосил йиғилмоқда.
Туман раҳбари томонидан теримчи ва мехназаротларга етарли шароит яратиш, терим сифати, суръатни ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.