Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!" шиори остида “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди

×

 2024-09-25 17:39:05    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишларига спорт мусобақалари ва кўрик танловлари ташкил этиш мақсадида Қўштепа тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва туман ФВБ билан ҳамкорликда Фавқулодда вазиятлар бўлимига бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда оталиққа олинган ёшлар ўртасида  Фавқулодда вазиятлар вазири кубогининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақа 2-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ўтказилиб, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидан биттадан жамоа қатнашди. Жамоалар 5 та шарт бўйича беллашдилар.

Ҳар бир шартлар одил хакамлар томонидан баҳоланиб, умумжамоа ҳисобида

1-ўрин “Каттаболтакўл”, 2-ўрин “Ўқчи”, 3-ўрин “Баландмасжид” маҳалласи ёшлари ғолиб деб топилди.

Мусобақа якунида ҳар бир жамоа вакиллари туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан муносиб тақдирланиб, эсдалик совғалари топширилди.