Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури” координатори Қўштепа туманида
2024-09-25 16:58:14 101
Япония ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик алоқалари асрлар оша давом этиб келмоқда. Биргина мисол, Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури” доирасида ижтимоий соҳа объектлари хусусан мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш тизимига япон халқининг беғараз ёрдами асосида замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш лойиҳалари муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотларига жами 89.0 минг АҚШ доллар миқдорида маблағ ажратилиб беғараз ёрдам кўрсатилган. Шундан тумандаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 40814 АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам кўрсатилиб, мебел ҳамда ошхона ва ўқув жиҳозлари билан таъминланди.
Бугун, 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига Япония элчихонасининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури” координатори Нана Маруяма хоним ташриф буюрди.
Меҳмонлар туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иштирокида миллий урф-одатларимизга кўра нон-туз билан кутиб олинди.
Муассасани жиҳозлаш учун ажратилган ёрдамдан таълим ташкилотини қай даражада ривожлантиришга ёрдам бера олганини баҳолаш мақсадида ташриф буюрган меҳмонлар лойиҳа доирасида ҳарид қилинган жиҳозлардан қай даражада фойдалинганлик холатини кўздан кечирдилар.