Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманидаги “Хумдон” маҳалласида “Хумдон шифо” оилавий корхонасига қарашли даволаш маскани ўз фаолиятини бошлади
2024-09-24 17:54:38 137
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини таъминлаш, бунинг учун эса барча зарур шарт-шароитларни яратиш, одамларни ўз ҳаётларидан рози қилиш – асосий мақсадига айланган. Зеро, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш олий вазифадир.
Шу мақсадлар йўлида “Хумдон” маҳалласидаги “Хумдон шифо” оилавий корхонасига қарашли даволаш маскани ўз фаолятини бошлади.
Масканнинг очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Анваржон Абдуллаев давлатимиз томонидан яратиб берилган қатор имтиёзларга тўхталиб ўтди. Ҳудуд аҳлини янги ва замонавий муассаса билан қутлаб, лойиҳа ташаббускорларининг келгуси ишларида зафарлар тилади.
Тадбиркор Охунжон Абдурасуловнинг ташаббуси билан маҳалла аҳлининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек замоний тиббий ускуналар, жиҳозлар келтирилиб, янги 12 та иш ўрни яратилди.
Масканда беморлар, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Малакали шифокорлар томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Бу эса беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради.
Шу куни меҳмонлар тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.