Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Қўштепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусовнинг МУРОЖААТИ
2024-09-23 17:38:57 144
Ассалому алайкум, тумандошлар!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 51 та маҳаллаларда жами 1020 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик.
Шундан сентябр ойида 204 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 202 та лойиҳалар ишга тушурилди.
“Зарбдор тажрибаси” асосида 11 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 21 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 705 та.
Амалда бугунги кун холатига 15 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 445 та иш ўринлари яратилди.
Қўштепа туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 8 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 120 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 918 та.
Топшириққа асосан 28 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 657 та. Амалда бугунги кун холатига 17 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони - 340 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2877 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 9 та учрашувлар ўтказилиб, 1689 та иш ўриналри яратилди.
Жумладан, сентябр ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 429 та иш ўринлари яратилди.