Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Паралимпия ўйинларида зафар қучган Ёрқинбек Одилов билан учрашув ўтказилди

×

 2024-09-23 15:08:44    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Париж – 2024 Паралимпия ўйинларида енгил атлетиканинг найза улоқтириш йўналишида 50 метр 32 см натижани қайд этиб, чемпионликни қўлга киритган матонатли спортчи Ёрқинбек Одилов билан Қўштепа туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида учрашув бўлиб ўтди.

Муассаса томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси раиси Зокиржон Раҳмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлимининг масъуллари, шунингдек, чемпионнинг биринчи устози бобоси Одилжон Қурбоновлар иштирок этишди.

Паралимпия ўйинларида зафар қучган Ёрқинбек Одилов ёшлар билан мулоқот чоғида Парижда ўтган ёзги Паралимпия ўйинларидаги таассуротлар, давлатимиз раҳбари қабулида бўлган ҳаяжонли дақиқалар ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат давомида сўз олган чемпионнинг бобоси ва бошқа иштирокчилар Паралимпия ўйинларида ўзининг азму шижоати ва маҳорати, мустаҳкам ирода ва жасоратини намоён этиб, Ватанимиз тарихида мислсиз натижаларга эришган Ёрқинбек Одилов ҳақида илиқ фикрларини билдиришди. Ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга чемпиондан батафсил жавоб олишди.

Тадбир сўнгида “Нуроний” жамғармаси раиси Зокиржон Раҳмонов томонидан Ёрқинбек Одилов ва унинг бобоси Одилжон Қурбоновга миллий анъаналаримизга кўра тўн ва дўппи кийдирилди. Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси  ва 2-сон касб-ҳунар мактаби маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.