Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жаҳон банки миссияси Қўштепада
2024-09-21 23:14:00 170
Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2020 йил 25-ноябрь кунги Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки иштирокида "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси"ни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4898 қарорига мувофиқ, Қўштепа туманидаги “Баланд масжид” маҳалласига ҚИРЛ лойиҳаси доирасида Жаҳон банки миссияси ташрифи амалга оширилди. Меҳмонларга туман ҳокимлиги ва маҳалла масъуллари ҳамроҳлик қилди.
Маҳаллага ташриф буюрган меҳмонларни баланд масжидликлар миллий урф-одатларимизга кўра нон ва туз билан кутиб олдилар. Уларга ширинликлар ва маҳаллада етиштирилган узумлар икром этилиб, бадий дастур ҳам намойиш этилди . Айниқса меҳмонларга туман маданият бўлими қошида ташкил этилган “Кабутар” фолклор ансамбилининг чиқишлари жуда манзур бўлди.
Жаҳон тараққиёт банки дастури доирасида “Баланд масжид” маҳалласига лойиҳа учун 4 миллиард 382 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 12.8 километр ичимлик суви тармоғи тортиш, бир дона сув минораси ўрнатиш ҳамда бир дона сув минорасини рекантрукция қилиш каби ишлар бажарилди. Қолаверса, лойиҳа доирасида 13 та кўчаларнинг 14.2 км қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Энг асосийси, маҳалла аҳли бундай эътибордан мамнун ва миннатдор эканликларини билдиришди.
“Баланд масжид” маҳалласида бўлган меҳмонлар лойиҳанинг ижро ҳолати билан танишиб, у ерда олиб борилган ишларни юқори баҳолашди.