Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа туманида учта фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб пахта тайёрлаш шартнома режасини бажарди
2024-09-21 21:58:27 145
Шу кунларда туман пахтазорларида ҳосил йиғим-терим ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Пахта майдонлари “Қумтепа қамиштепа” ММТП ҳудудида жойлашган “Абдурашид замин гавҳари” фермер хўжалиги биринчи теримдаёқ туманда пахта режасини ортиғи билан бажарди. Мавсумда 30,2 гектар ерда пахта хосилини етиштирган хўжалик миришкори уйган пахта хирмони 102 фоизга бажарилиб, 42 центнерни ташкил қилди.
Шу муносабат билан бугун туман сектор раҳбарлари ғолиб фермер хўжалиги аъзоларини қутлаш учун ташриф буюришди. Тушлик маҳали ташкил этилган тадбирда илғор теримчиларга ва эрта баҳордан дала меҳнат қилган миришкор деҳқонларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида яна шуни алоҳида қувонч билан тилга олиш керакки, “Қумтепа қамиштепа” ММТП ҳудудидаги “Рустам Равшанов” ва “Ҳавасманд Қоражийда” ММТП ҳудудидаги “Даври Турсун” фермер хўжаликлари ҳам пахта тайёрлаш шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Ушбу фермерларнинг илғор теримчилари ва миришкор деҳқонларига ҳам сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.