Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида 6 та пахта териш машинасида ҳосил йиғилмоқда

×

 2024-09-20 13:10:20    157

PDF юклаш
Чоп этиш


#Пахта_мавсуми_2024

Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Абдуллаев бугун ҳудудларда бўлиб пахта йиғим-теримини ташкил этилиши жараёни билан танишди.

Жорий йилда қўштепалик пахтакорлар жами 6 минг 790 гектар майдондан 24.6 минг тонна  юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган. Қолаверса, 6 та пахта териш машинаси мавсумда иштирок этаётгани муҳим самара беряпти.

“Лангар” ММТП ҳудудидаги “Нишонов Ровшан Одил ўғли” фермер хўжалигида пахта йиғим-теримини ташкил этилиши кўздан кечирилди. Ушбу фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида қўл меҳнати улушини камайтириш, теримни механизациялашган шаклда ташкил қилиш мақсадида пахта териш машинасида ҳосил йиғилмоқда.

Туман раҳбари томонидан теримчи ва мехназаротларга етарли шароит яратиш, терим сифати, суръатни  ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.