Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бўстонлик ёшларнинг қизиқишлари ва хохиш-истаклари рўёбга чиқди
2024-09-20 09:51:13 157
Қўштепа туманида “Оғир” тоифадаги ёшларга уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида, бириктирилган раҳбарлар томонидан турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, “Бўстон” маҳалласидаги 26 нафар ёшларга бириктирилган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов томонидан ҳам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган учрашувлар ҳамда суҳбатлар натижасига кўра ёрдам сўраган ёшларга уларнинг қизиқишлари ва хохиш-истакларидан келиб чиқиб, уларнинг 2 нафарига иш фаолиятларини йўлга қўйишлари учун скутер ва меҳнат қуроллари жамланмаси топширилди.
Туман ММТБда бўлиб ўтган тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов, туман ҳокмининг ўринбосари А.Юсупов ва бўлимнинг масъуллари иштирок этишди.