Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада 81 нафар аёлга субсидия асосида тикув машиналари берилди

×

 2024-09-19 17:49:01    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида туман ҳокими А.Абдуллаев ва ҳоким ўринбосарлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида “Аёллар дафтари” да турган 81 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машиналари берилди.

Тикув машиналарини топширган А.Абдуллаев юртимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида Қўштепа туманида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, опа-сингилларимизнинг келгуси ишларига омад ва зафарлар тилади.

– Сўнгги пайтда юртимизда аёлларга қаратилаётган эътибордан жуда ҳам мамнунман, – дейди “Йўлдошобод” МФЙда истиқомат қилувчи С.Мавлонова – “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига рўйхатига киритилган эдим. Бугун менга замонавий тикув машинаси тақдим этилди ва буни шахсан туман ҳокими ўзи топширгани мени жудаям қувонтирди. Ғайратимга ғайрат қўшилиб, бундан кейин шижоат билан меҳнат қилишга ваъда бераман.

Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ва бу каби амалий ишлар туманимизда давом этмоқда.