Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Пахта йиғим-терими мавсуми муносабати билан “Айланма ота” зиёратгоҳида тадбир ўтказилди
2024-09-18 14:30:13 177
Ҳар йилги анъанага мувофиқ пахта йиғим-терими мавсуми муносабати билан туман ҳокими А.Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор ташкилотлар, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар “Қамиштепа” маҳалласидаги “Айланма ота” зиёратгоҳида жам бўлишди.
Шукроналик тадбири аввалида жонлиқ сўйилиб, нуронийлар учун тўкин дастурхон ёзилди. Иштирокчилар томонидан бободеҳқонлар олдидаги машаққатли, шу билан бирга шарафли ишларида куч-қувват, юртимизда мўл-кўлчилик, тўкин-сочинлик барқарор бўлишлигини тилаб дуо қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу йил Қўштепа туманида жами 6 минг 890 гектар ерда ғўза парваришланди. Туманда бевосита пахтачиликка ихтисослашган 147 та фермер хўжалиги билан мавсум олдидан тузилган давлат шартнома режаларига мувофиқ агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига биноан мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи 24.6 минг тоннага етказилиши белгиланган. Ҳозирги кунда пахта териш жараёни жадал суратларда олиб борилмоқда.
Қолаверса, 6 та пахта териш машинаси мавсумда иштирок этаётгани муҳим самара беряпти. Асосийси, пахтачиликдаги янгича ёндашувлар, илм-фаннинг татбиқ этилиши натижасида ҳосилдорлик йилдан-йилга ошмоқда.