Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

×

 2024-09-18 13:04:17    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Туман ҳокими А.Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилган тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тегишли идораларнинг раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 9 та мурожаат кўриб чиқилди.

Ўз ўрнида, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида билдирилган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, кўтарилган муаммоли масалалар ижроси назоратга олинди.