Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мактаб қайта реконструкция қилинмоқда

×

 2024-09-18 08:28:28    124

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” – Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу эзгу ғоя замирида таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини ошириш баробарида мактабларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, ўқувчи-ёшларни замон андозаларига мос равишда комил инсонлар этиб тарбиялашдек энг долзарб вазифа ва мақсадлар ўз аксини топган. Айни йўналишдаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, Қўштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, таълим сифати яхшиланиб бормоқда.

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидаги 31-мактаб биноси  кейинги йилларда бутунлай эскирган, бундаги шарт-шароитлар ҳам талаб даражасида эмас эди. Туман ҳокимлиги эътибори билан мактаб биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404 сонли қарори бўйича маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилиб, қайта реконструкция қилинмоқда.  Шунингдек 12х24 спорт зали қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Объектда катлава қазиш ва бетон қуйиш ишлари тугатилди. Ҳозирда бетон ўрнатиш ишлари бажарилмоқда ҳамда мавжуд биноларни ички ва ташқи фасад қисмлари таъмирланиб, эшик-ромлар буткул янгиланди, қолаверса иситиш таъминоти ҳам яхшиланмоқда.