Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ УСТА ҲУНАРМАНДЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

×

 2024-09-18 08:16:06    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Сармозор маҳалласидаги металлдан ясалган бадиий буюмларга бўртма усулда ишлов бериш – кандакорлик билан шуғулланувчи уста ҳунарманд Акрамхон Юнусовни кўпчилик яхши танийди. У мисдан офтоба, патнис, чой идиш, кўза, қумғон, самовар каби бежирим маҳсулотлар ясайди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров устанинг хонадонида бўлиб, у ясаган маҳсулотлар билан танишди. Ҳунарманд устахона, ўқув маркази, туристлар учун мўъжазгина меҳмонхона ташкил этаётганини билдирди.

Шу маҳаллада яшовчи Ўктамхон Ҳамрохўжаев от учун анжомлар тайёрлаш билан шуғулланади. Унинг қўл меҳнати асосидаги маҳсулотлари Қозоғистонда ҳам харидоргир. Бугунги кунда шу маҳалладаги 20 га яқин хонадон ҳам тадбиркордан буюртма олиб, анжомларнинг турли қисмларини тайёрлашни йўлга қўйган. Оилаларнинг ўртача даромади 6-8 млн. сўмни ташкил этади.

Вилоят раҳбари унинг хонадонида бўлиб, иш жараёнини кўздан кечирди. Тадбиркорнинг фаолиятини юқори баҳолаб, тармоқни кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтириш борасида кўрсатмалар берилди.