Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ҚАМИШТЕПА МАҲАЛЛАСИ МЕБЕЛЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН БЎЛИБ, 200 ГА ЯҚИН ХОНАДОН УШБУ ЮМУШЛАР БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ

×

 2024-09-18 08:11:24    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу боис маҳалла бугунги кунда ишсизликдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қамиштепа МФЙда бўлиб, тадбиркорликни йўлга қўйган оилалар фаолияти билан танишдилар.

Дониёр Холбеков замонавий дастгоҳлар асосида ойнага ишлов бериш тармоғини ташкил этган. У бугунги кунда буюртма асосида мебелларга сайқалланиб, ишлов берилган ойналарни етказиб бермоқда. 20 нафар маҳалла ёшлари бу ерда ишлаб, ўртача 7-8 млн. сўм иш ҳақи олмоқда. Вилоят раҳбари бу ердаги иш жараёни билан танишиб, тадбиркорнинг фаолиятини юқори баҳолади.

Зуҳриддин Машрапов эса хонадонида мебеллар учун матраслар тайёрлайди. Оила-аъзолари шу билан банд. Вилоят ҳокими унга фаолиятини янада кенгайтириш, даромадини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳусанбой Нурматов хонадонида ҳам турли ўлчамдаги матраслар ишлаб чиқариляпти, 10 та иш ўрни яратилган.

Шу маҳаллада яшовчи Икромжон Отабоев ўз уйида мебелчиликни ташкил этган. Унинг маҳсулотлари ҳам харидоргир. Вилоят ҳокими бу ерда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Хонадонда узумчиликдан ҳам яхши даромад олинаётгани алоҳида эътироф этилиб, ҳар бир оила шундай бўлиши кераклиги таъкидланди.

Адҳамжон Бўронов ҳам ётоқхона мебеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Тожиддин Маҳмудов эса маҳалладаги мебелчиларга хом ашёлар, яъни материалларни етказиб бермоқда. Бу ерда 15 нафар ёшлар бандлиги таъминланган.

Хайрулло Бозоров туман секторлари раҳбарларига ҳар бир маҳалланинг ихтисослашига эътибор қаратиш, оилаларнинг даромад манбаини топишига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.