Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 6890 ГЕКТАР МАЙДОНДА ПАХТА ЭКИЛГАН БЎЛИБ, АЙНИ КУНЛАРДА ЙИҒИМ-ТЕРИМ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-09-18 08:08:00    127

PDF юклаш
Чоп этиш


6 та пахта териш машинаси мавсумда иштирок этаётгани муҳим самара беряпти. Асосийси, пахтачиликдаги янгича ёндашувлар, илм-фаннинг татбиқ этилиши натижасида ҳосилдорлик йилдан-йилга ошмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда тумандаги пахта терими жараёни билан танишди, фермерлар, теримчилар билан суҳбатлашди.

“Нуриддин Тошқулов” фермер хўжалигида 44 гектар майдонда пахтанинг “Наманган-77” нави парваришланиб, айни кунларда ҳосил териб олинмоқда. Биринчи теримнинг ўзида ҳосилдорлик 50 центнерга етди. Вилоят раҳбари дала майдонида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.

“Файзли Одил Маҳмуд” фермер хўжалигида ҳам мўл ҳосил етиштирилди. Бу ерда терим қизғин паллага кирган. Фермер Жавлонбек Абдувалиевнинг айтишича, бу йил илк бор пахта териш машинасида ҳам ҳосил терилади. Вилоят раҳбари билан суҳбатда фермер илгари шу ерлардан ўртача 20-22 центнер пахта олганлиги, эндиликда эса ҳосилдорлик 50-60 центнерни ташкил этаётганлигини билдирди. Хайрулло Бозоров бугун қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачиликдаги илғор тажрибалар фермерлар учун манфаатли бўлаётганлигини, навни танлашдан бошлаб, уни етиштиришгача бўлган жараёнда илм зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Рустам Равшанов”, “Алижон Бобомурод замини” фермер хўжаликларидаги терим жараёни бориб кўрилди. Илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.