Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада “Ташаббусли бюджет” самараси: Муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда

×

 2024-09-17 07:57:36    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти, шунингдек мактаблардаги муаммолар ҳам босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

Жумладан, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсумида маҳалла аҳолиси ташаббуси ва якдиллиги туфайли қўлга киритилган ғолиблик асосида таълим даргоҳининг ташқи томон девор қисмини панжаралаштириш, синф хоналарини поллаштириш, мактаб ҳудудига асфалт ётқизиш, ташқи кўриниши (фасад)ни таъмирлаш, шунингдек қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.