Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Қумтепа” маҳалласига 7.2 километр янги тоза ичимлик суви тармоғи тортилди
2024-09-16 09:18:20 121
Қўштепа туманида жорий йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.
Жумладан, дастурга асосан “Қумтепа” МФЙ ҳудудида яшовчи 680 та аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Б.Марғилоний кўчасида жойлашган мавжуд 2-дона тик ичимлик суви қудуғини тозалаш, 2-дона янги сув насоси ўрнатиш, 1-дона сув минорасини таъмирлаш ҳамда 10.6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган. Қурилиш ишлари “Marom Build-Tech” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Бугунги кунда қурувчи ташкилот томонидан 7.2 км тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишлари эса давом этмоқда.