Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жараён
2024-09-14 12:11:58 211
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг йиғилишлар залида туман ҳокими А.Абдуллаев ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ж.Жуманов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда тумандаги мавжуд 51 та маҳалла “еттилиги” ва масъул раҳбарлар иштирок этишди.
Ушбу йиғилишда асосий масала Президентимиз раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган йиғилиш бўйича туманимизда олиб борилаёган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек йиғилишда вилоят ҳокимнинг топшириғига асосан ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал оилаларни даромадини ошириш ҳамда уларни камбағалликдан чиқариш, ҳар бир топшириқларни жойига борган холда бажариш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.