Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида “маҳалла еттилиги” учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

×

 2024-09-14 11:39:01    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг маҳалладаги фаолиятини самарали ташкил этишга оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолиятини самарали ташкил этишга оид билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинарни  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курс маркази бўлим бошлиғи  Мадаминжон Мадрахимов олиб борди. Унда мавзуга доир қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда маҳалла “еттилиги”нинг функционал вазифалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинардан кўзланган мақсад “маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш механизмлари ҳамда уларнинг коллегиал масъулиятини ошириш, маҳалла раисларининг, уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдир.