Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ташаббусли бюджет” доирасида Қўштепадаги 20-умумтаълим мактаби замонавий жиҳозлар билан таъминланди

×

 2024-09-14 09:40:13    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳалар асосида Қўштепа туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилаётир.

Хусусан, жорий йилнинг биринчи мавсумида тумандаги 20-умумтаълим мактабида таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун муносиб ҳамда замонавий шарт-шароитларни яратиш мақсадида илгари сурилган ташаббус ғолиб деб топилди. Натижада мазкур ўқув маскани “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида замонавий ускуналар ва жихозлар билан таъминланди.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан йўналтирилган 931 000 000  сўм маблағ эвазига 25 та “ақлли ўқув доскаси”, ўқувчилар учун 200 та, ўқитувчилар учун эса 20 та парталар ҳарид қилиниб, даргоҳнинг моддий-техник базаси замонавий мезонлар асосида яхшиланади.