Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Лойсон” маҳалласида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
2024-09-13 08:35:50 242
Қўштепа туманида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.
Жумладан, ичимлик суви таъминоти оғир ҳудудларда яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2024 йил 31-май кунги фармойишига асосан “Лойсон” маҳалласидаги Мулкабод кўчасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Д-76 ммли 400 метр полэтелин сув қувурлари олиб берилди.
Сув қувурларини тортиш, ер қазиш ишлари маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли билан монтаж ишлари эса “Фарғона сув таъминоти” МЖЧ туман бўлими томонидан бажарилди.