Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада ишсизларнинг бандлиги таъминланмоқда

×

 2024-09-11 13:13:37    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида эҳтиёжманд, кўмакка мухтож, ишсиз хотин-қизлар ҳамда ёшларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан бугун маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра ишсиз хотин-қизлар ва ёшларга Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида 8 та замонавий тикув машиналари ҳамда 11 та мотокультиватор топширилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Юнусов ва М.Юлдашевалар мамлакатимизда хотин-қизларга ҳамда ёшларга берилаётган эътибор, шунингдек уларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, 19 нафар хотин-қизлар ва ёшларга субсидия асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишларига зарур бўлган меҳнат қуроллари топширилди.