Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Кун қаҳрамони – Қўштепалик паралимпиада чемпиони Ёрқинбек Одилов муносиб кутиб олинди

×

 2024-09-10 21:36:13    326

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Фарғона фарзандлари ҳам юқори натижаларни қўлга киритишди.

Кеча мамлакатимиз пойтахтига қайтиб келган паралимпиячилар бугун ўз яшаш ҳудудларига йўлга чиқдилар.

Дастлаб вилоятимиз спортчилари Фарғона шаҳрига кириш дарвозасидан "Само" спорт мажмуасигача бўлган масофага кортежда ҳаракатланиб, минглаб спорт мухлислари ва ватандошларимизнинг олқишлари остида кузатиб борилди. “Само” спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги вакиллари, мураббийлар, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали тадбир ўтказилди.

Шундан сўнг барча спортчиларимиз қатори Ёрқинбек Одилов ҳам маҳалласи Шомирзага – оиласи бағрига кириб келди. Матонатли ва жасоратли паралимпиячини маҳалла аҳли ва яқин инсонлари карнай-сурнай садолари остида, катта шодиёна ва хурсандчилик билан қарши олдилар.

Бугун энг яхши тилаклар, дуолар, куй-қўшиқлар Ёрқинбек Одилов ва унинг ота-онасининг шарафига бўлди. Спортчига иззат-икром кўрсатилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идора раҳбарлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Ушбу тадбирга туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ҳам ташриф буюришди. Туман ҳокими Ёрқинбек Одиловни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унинг ота-онасига ўз миннатдорчилигини билдирди. Тадбир давомида чемпионга урф-одатларимизга кўра тўн ва дўппи кийдирилиб, унинг яқинларига совғалар топширилди.