Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Юрт ифтихори онаси

×

 2024-09-09 14:57:53    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари М.Юлдашева “Шомирза” маҳалласида яшовчи, Париж Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика бўйича олтин медални қўлга киритган Ёрқинбек Одилов хонадонида бўлиб, чемпионнинг онаси Шукрияхон Шарапова билан учрашди.

Париж-2024 Паралимпия олтин медали соҳибининг онаси Шукрияхон “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичида “Юрт ифтихори онаси” номинацияси ғолиби бўлган эди. Бугунги кунда Шукрияхон Ўзбекистон ифтихори онасига айланди.

М.Юлдашева Шукрияхонни фарзандининг ушбу тарихий ғалабаси билан қутлаб, суҳбат давомида Ёрқинбек каби спортчиларимизнинг эришган ғалабаси барчага катта ғурур ва ифтихор бағишлаганини, уларнинг матонат ва иродаси ёшларга намуна эканлигини алоҳида қайд этди.