Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепалик 27 нафар вақтинча ишсизларнинг бандлиги таъминланди
2024-09-09 13:32:02 302
Бугун Қўштепа туманида 27 нафар ишсизларга Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машинаси, ноутбук, бетон бузувчи дастгоҳ ва компессор берилди.
Мазкур тадбирда иштирок этиб, меҳнат қуроллари олганларнинг барчаси маҳаллалардаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқаролар ҳисобланади.
Тадбирда вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов, туман ҳокими А.Абдуллаев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идораларнинг раҳбарлари, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Шунингдек тадбир давомида туман ҳокимлиги ва камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда фуқороларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.