Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “ДЎРМОН” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
2024-09-06 08:25:40 430
“Дўрмон” маҳалласида бўлган туман ҳокими А.Абдуллаев ушбу ҳудудда Япония давлати гранти асосида ташкилланган тикувчилик корхонасида ҳам бўлиб, иш жараёнлари билан танишди.
2023-2024 йиллар давомида вилоятимизда Республика оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган бўлиб, унинг молиявий асосини Жаҳон банки ҳамда Япония ижтимоий тараққиёт жамғармасининг молиявий кўмаги ташкил этади.
Бугунги кунда лойиҳада жорий йил учун белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб борилиб, туманимизда ҳам танлаб олинган маҳалла фуқаролар йиғинларида ишлар тизимли асосда олиб борилмоқда.
Жумладан “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Дўрмон келажаги” аёллар фарвонлигини ошириш гуруҳининг чевар аёллари ҳам ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ушбу корхонада маҳалланинг кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган ишсиз аёллари иш билан таъминланган.