Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-09-06 07:54:44 259
Қўштепа туманида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, туман ҳокими Анваржон Абдуллаев ва сектор раҳбарлари ёшлар фаолияти, қизиқиш ва таклифлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш мақсадида “Ғиштмон” маданият марказида ёшлар билан учрашди.
Очиқ ва самимий кечган навбатдаги учрашувда ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
Учрашув давомида 22 нафар ёшларнинг мурожаатлари эшитилиб, барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди. Ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.